Жамият | 19:25 / 16.05.2016
16379
1 дақиқада ўқилади

Шварценеггер ўғлини табриклаш учун собиқ рафиқаси билан бирга келди

Ҳолливуд актёри, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ўғлининг битирув оқшомида собиқ турмуш ўртоғи Мария Шрайвер билан бирга келди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Патрик Шварценеггер Жанубий Калифорния Университетини тамомлади. 22 ёшли битирувчини қўллаб-қувватлаш учун унинг отаси ҳам, онаси ҳам ташриф буюрди. Маросимдан сўнг улар бирга суратга тушдилар. 

“Шу икки яқинимсиз мен ҳеч нарсага эришолмасдим. Сизларга ҳаммаси учун раҳмат. Иккалангизни ҳам яхши кўраман”, - ёзиб қўйди актёр ўз инстаграм саҳифасида, суратлардан бирига изоҳ берар экан.

68 ёшли Шварценеггер ҳақиқий эркак бўлиб вояга етган ўғли билан ғурурланишини билдирди. 

Шварценеггер ва Шрайвернинг тўрт фарзанди бор. Жуфтлик 2011 йили – актёр никоҳдан ташқарида боласи борлигини маълум қилгандан кейин ажрашган. Тахминларга кўра, эр-хотин ажрим ишларини ҳамон якунламаган.