Спорт | 17:30 / 16.05.2016
10162
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон кубоги бошланди
Тошкентда баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Халқаро баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациялари, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Россия, Польша, Венгрия, Украина, Литва, Эстония, Қозоғистон ва Қирғизистондан энг кучли спортчилар баҳслашди.
“Туркистон” саройининг ёзги биносида ташкил этилган баҳодирлар ўйинларида польшалик Матеуш Келишковски биринчи ўринни эгаллади.
Россиялик Михаил Шивляков иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон вакили Ҳамза Примов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.