Спорт | 18:19 / 16.05.2016
3645
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Касаба-тур” республика веломарафони бўлиб ўтди 

Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ҳаваскор велоспортчилар ўртасида анъанавий “Касаба-тур” республика веломарафони ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. 

Соғлом она ва бола йилига бағишланган анъанавий “Касаба-тур” вeлoмaрaфoни уч босқичда ташкил этилиб, уларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 24 мингга яқин корхона, ташкилот ва муассасада меҳнат қилаётган уч миллион икки юз мингдан зиёд ҳаваскор спортчи қатнашди.
  
Тошкентда ташкил этилган веломарафонда Шуҳрат Камолов, Алижон Эсонқулов, Абдурасул Назаров, Жамшид Нурмуҳаммедов, Юрий ва Максим Куршинлар, Нафиса Мўминова, Дилбар Муталова, Азиза Каримова, Гулсара Алдашева, Ирина Лукменко, Дилфуза Аллаёрова, Маъмура Жалилова ўз ёш тоифасида шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, веломарафонда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.