Спорт | 16:49 / 16.05.2016
5370
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Надия Дусанова Олимпиада ўйинларига йўлланма олди
Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган “Бриллиант лига”нинг иккинчи босқичида муносиб иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Надия Дўсанова XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, баландликка сакраш баҳсларида Н.Дўсанова 1,94 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди ва Олимпиада йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.
Айни пайтда, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сони саксон нафарга етди.