Жаҳон | 11:13 / 16.05.2016
3309
1 дақиқада ўқилади

Узоқ Шарқда 5,5 минг гектар ўрмон ёниб кетди

Ўтган кун давомида Узоқ Шарқ ҳудудида 50дан ортиқ табиий ёнғинлар қайд этилди. Олов 5,5 минг гектар ўрмонни қамраган.

Душанба куни тонгига қадар 17та ёнғин ўчоғи бартараф этилди. Бу ҳақда Узоқ Шарқ федерал округи бўйича ўрмон хўжалиги департаменти маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар қилди. 

“17та ёнғин ўчоғи бартараф этилди, 33та ёнғин ўчоғини ўчириш ишлари давом этмоқда”, - дейилади департамент хабарида. 

Аниқланишича, ўтган кун давомида энг кўп ёнғин Амур вилоятида кузатилган. Бу ерда 5,24 минг гектар майдонда 25та ёнғин ўчоғи аниқланди. Душанба тонги ҳолати бўйича 15та ёнғин ўчоғи ҳамон бартараф этилмаган. Хабаровск ҳудудида 150 гектар майдонда 11та ёнғин юзага келди. Шунингдек, Ёқутистонда тўртта, Сахалинда битта ёнғин ҳолатлари қайд этилган. 

Ёнғинни бартараф этиш учун мингдан ортиқ киши ва деярли 170та техника жалб этилган.