Жамият | 17:33 / 17.05.2016
7562
1 дақиқада ўқилади

Америкалик эркак хотинининг туғаётганини Facebook Live’да жонли эфирда намойиш этди

АҚШнинг Калифорния штати, Сакраменто шаҳрида яшовчи эркак хотинининг туғишини Facebook Live хизмати орқали намойиш этди, деб хабар қилмоқда CBC News.

Қайд этилишича, унинг рафиқаси эрининг қилмишидан хабарсиз бўлган. 

«Мен ҳайратдаман, ажойиб. Ахир фарзандимни дунёга келтираётганимни шунча киши кўрибди. Болам — юлдуз», — деган Сара Доум. 

Хабарларга кўра, тиббиёт марказида мазкур ҳолатга изоҳ беришмаган. Шу билан бирга, Facebook’дагилар ҳам ушбу жонли эфир Facebook Live хизмати воситасида эфирга узатилган биринчи туғуруқ ҳодисасими, йўқми ойдинлик киритмаган.