Жаҳон | 16:00 / 17.05.2016
3889
1 дақиқада ўқилади
Бағдодда 2та теракт туфайли 38 киши ҳалок бўлиб, 70дан ортиқ киши жароҳатланди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида 2та теракт юз бериши туфайли 38 киши ҳалок бўлган ва 70дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Портлашларнинг бири шаҳар шимолида, Аш-Шааб бозори ҳудудида террорчи худкуш орқали содир этилган. Биринчи портлаш қурбонлари сони 23 нафарни ташкил қилган.
Автомобилга ўрнатилган иккинчи портловчи қурилма шаҳар жанубида, Ар-Рашид туманида рўй берган ва 15 киши ҳалок бўлган.
Ҳозирча бу терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Ироқда ИШИД фаолияти туфайли хавфли вазият сақланиб қолмоқда. Ўтган ҳафтада мамлакат пойтахтида содир этилган терактлар туфайли 94 киши ҳалок бўлиб, 150 нафар атрофидаги киши жароҳатланганди.