Жаҳон | 18:20 / 17.05.2016
4012
1 дақиқада ўқилади

Билл Клинтон президентлик сайловларидан кейин АҚШ иқтисодида муҳим ўринга эга шахсга айланиши мумкин

Агар Ҳиллари Клинтон давлат раҳбари бўлиб сайланса, унинг иқтисодий сиёсат юритишда турмуш ўртоғи муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда собиқ президент Билл Клинтоннинг собиқ иқтисодий маслаҳатчилари ўртасида РИА Новости томонидан ўтказилган сўровномадан маълум бўлган

Яқинда Кентукки штатида Ҳиллари Клинтон президентлик сайловида ғолибликни қўлга киритса, турмуш ўртоғига Америка иқтисодиётини янгилаш ишларини топширишини билдирган эди. Лекин у эри айнан қандай вазифани бажариши ва бирор мансабга эга бўлиши тўғрисида аниқлик киритмаган. 

“У (Билл Клинтон) муҳим роль ўйнайди ва менимча бу мамлакат фойдасига хизмат қилади”, - деди Оқ уй иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши собиқ аъзоси, ҳозирда Ҳарвард университети профессори Жефри Франкель.