Жамият | 00:04 / 17.05.2016
5196
1 дақиқада ўқилади

Чикагода таниқли ирландиялик қўшиқчи Шинейд О'Коннор йўқолиб қолди

Чикаго ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ирландиялик қўшиқчи ва бастакор Шинейд О'Коннорни қидиришни бошлашганини маълум қилишди.

Полициячиларнинг айтишича, қўшиқчи 15 май куни соат 06:00 атрофида Чикаго яқинидаги Уилметт деган жойдан велосипедда сайрга чиқиб кетган ва айни пайтгача қайтиб келмаган.   

Полицияга қўшиқчининг йўқолгани ҳақида хабар тушган. Қўнғироқ қилган одам унинг соғ-саломатлигидан хавотир билдирган. Гувоҳларнинг айтишича, қўшиқчи сайр учун мўлжалланган кийимда бўлмаган. Унинг устида қора куртка, қора чарм шим ва свитер бўлган.   

Шинейд О'Коннор 49 ёшда бўлиб, унинг машҳур бўлишига кўп жиҳатдан Принснинг Nothing Compares 2 You қўшиғи кўмак берган.