Халқаро коинот станцияси Ер атрофида 100 мингинчи айланишни амалга оширди
16 май Халқаро коинот станцияси Ер атрофида 100 мингинчи айланишни амалга оширди. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.
Россиянинг парвозларни бошқариш маркази маълумотларига кўра, станциянинг Ер атрофида юбилей сондаги айланиши Тошкент вақти билан 05:35 дан 07:10 гача давом этди.
"ХКС бундай узоқ мавжудлиги билан инсониятда орбитада доимий бўлиш учун зарур технологиялар, бизда коинот сарҳадларини эгаллаш учун салоҳият борлигини исботлади", деб айтди марказ бошлиғи Максим Матюшин.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда станция 15 та модулдан иборат бўлиб, у Ер орбитасида инсон томонидан йиғилган энг йирик муҳандислик конструкцияси ҳисобланади.
ХКСнинг оғирлиги 400 тоннани ташкил қилади, унинг ерга тушадиган проекциясидаги ўлчами футбол майдонини қоплай олади. 2000 йилдан станцияда доимий равишда фазогирлар узлуксиз иш олиб боради. Унда бир вақтнинг ўзида 6 га яқин киши ишлайди.