Иқтисодиёт | 19:08 / 17.05.2016
4267
1 дақиқада ўқилади

Ироқ Халқаро валюта жамғармасидан 13 миллиард доллар кредит олди

Ироқ Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) кредит олди. Бу ҳақда Ироқ давлат телевидениеси маълум қилди

“ХВЖ Ироққа 13 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этди”, - дейилади ТВ хабарида.

Маълум бўлишича, маблағ 1,5 йиллик фоиз устама билан Бағдодга йўналтирилган. Ироқ Марказий банк раиси Али ал Аалякнинг айтишича, жамғарма кредити мамлакатнинг давлат бюджети етишмовчилигини қоплашга йўналтирилади. 

Ироқ давлат бюджети етишмовчилиги рекорд сумма – 25 триллион Ироқ динорига етган. Бунга асосий сабаб – нефтнинг жаҳон бозоридаги беқарорлиги ва мамлакат экспорти ҳамда давлат хазинасининг асосий тушуми бўлган шу қора олтин нархининг пасайишидир.