Жамият | 20:09 / 17.05.2016
25411
1 дақиқада ўқилади

“Ойқиз эртаги” фильмининг ёпиқ тақдимоти ўтказилди

Бугун, 17 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан  суратга олинган “Ойқиз эртаги” номли бадиий фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Фильм «Соғлом бола йили» Давлат дастури талабларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Эртаклар оламида» ишчи номи остида 2014 йилда ишлаб чиқаришга туширилган бўлиб, унда қизиқарли афсона ва ривоятларга асосланган ҳолда ватанни севиш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар акс эттирилган.

Фильмни яратишда ҳам замонавий технологиялар, компьютер графикасидан кенг фойдаланилган. 

Фильм сценарий муаллифи – Муҳаммад Давлатиллоҳ. Бош ролларни Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова ижро этган. Бундан ташқари, Дилбар Икромова, Феруза Собитова, Хайрулла Саъдиев каби маҳоратли актёрлар ноодатий йўналишдаги роллари билан фильмга файз бағишлади.