Жаҳон | 15:29 / 17.05.2016
4239
1 дақиқада ўқилади

Саркози: Brexit ва Туркиянинг ЕИ аъзоси бўлиши катта хатодир

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Le Monde газетасига берган интервьюсида, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши ва Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлиши Иттифоқ ҳамжамияти ривожи учун кутилмаган энг салбий ҳодисадир, дея баёнот берган.

«Мен Бирлашган Қиролликнинг ЕИдан чиқишига умуман қаршиман. Энг ёмони, — бу Brexit (Britain exit-Британия чиқиши) ва Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлиши: бу катта хато бўлар эди!» – деган сиёсатчи.

Бундан ташқари, собиқ президент ЕИ ва Туркия ўртасидаги миграция келишувини ҳам танқид қилган. Унинг фикрича, Европа «тобора авторитар тузумга қараб бораётган турк ҳукуматига ишонч билдира олмайди».

Саркозининг баёнот беришича, Туркиянинг Иттифоққа қўшилиши соғлом ақлга мос келмайди, аксинча, Россия кўпроқ Европа муҳитига тўғри келади.