Жаҳон | 16:55 / 17.05.2016
4057
2 дақиқада ўқилади

Таиланд ҳукумати ўз оролларидан бирини сайёҳлар учун ёпиб қўйишга қарор қилди

Таиланд расмийлари Тачай оролига сайёҳлар ташрифини тақиқлаб қўяди. Бу ҳақда BBC News хабар берган.

Андаман денгизидаги Симилан ороллари таркибига кирадиган, Пхангнга вилояти ҳудудида ҳисобланувчи Ко Тачай ороли дайверлар орасида машҳур.

Расмийлар бу қарор орол экологиясига сайёҳлар томонидан етказилган зарар туфайли унинг экологиясини бир муддат давомида тиклаш зарурияти пайдо бўлгани билан изоҳлашмоқда.

Таиландда денгиздаги миллий боғларнинг аксар қисми ёмғирлар мавсуми туфайли май ойи ўрталаридан октябрь ойи ярмигача ёпиқ бўлади. Бироқ сайёҳларга ушбу муддат якунланганидан кейин ҳам Ко Тачайга келиш ман этилиши тахмин қилинмоқда.

"12 квадрат километр майдонга эга орол аслида саёҳат учун мўлжалланмаган. Унинг пляжи йилига 70 киши келиши учун мўлжалланган, лекин бунинг ўрнига 1000га яқин киши келиши кузатилмоқда. Қолаверса, орол сайёҳлик қайиқлари ва таом сотиладиган дўкончаларга тўлиб кетади. Шу сабабли Ко Тачай экологияси бузилиб бормоқда", дея миллий боғ департаменти раҳбари Туньи Нетитаммакуланинг сўзларини келтиради The Bangkok Post нашри.