Жаҳон | 12:14 / 17.05.2016
4924
1 дақиқада ўқилади

Танзания давлат ташкилотларида 10 мингдан ортиқ “кўринмас” ходимлар аниқланди

Танзания ҳукумати 10 мингдан ортиқ мавжуд бўлмаган, бироқ маош олиб юрган ходимларни давлат ташкилотлари хизматчилари рўйхатидан ўчириб ташлади. Бу ҳақда Би-Би-Си хабар қилди. 

Давлат бош вазири вакилининг айтишича, бу асли йўқ “ходимлар” мамлакат бюджетига ҳар ой 2 миллион доллар зиён келтирган. 

Давлат ташкилотлари маош ҳисоботлари аудити ҳамон якунланмаган, ҳукумат вакиллари ҳали яна мавжуд бўлмаган ишчиларни аниқлаш мумкин деб ҳисобламоқда.