Иқтисодиёт | 12:24 / 17.05.2016
5549
1 дақиқада ўқилади

WTI нархи 2015 йилнинг 4 ноябридан буён илк марта 48 доллардан ошди

WTI маркали нефть 2015 йилнинг 4 ноябридан бери биринчи марта бир баррель учун 48 доллардан юқорига кўтарилди. 

Ҳозирга қадар Brent маркали Шимолий денгиз нефтига июль фьючерсларининг баҳоси бир баррель учун 49,24 долларга кўтарилиб, 0,38 фоизга ўсди.

WTI маркали нефтга июнь фьючерслари бир баррель учун 48,28 долларга кўтарилди.