Жамият | 18:42 / 17.05.2016
4659
2 дақиқада ўқилади

Жастин Бибер ҳукумат қарори туфайли Аргентинага бора олмайди

Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер Аргентинага бориб ўз концертини ўтказа олмайди. Бу ҳақида Aceshowbiz хабар қилди.

Бибер ўзининг аргентиналик мухлисларидан узр сўради ва "Аргентина ҳукумати йўл қўймаслиги сабаб" тур доирасида бу мамлакатга бора олмаслигини билдирди.

"Аргентина аслида мен иштирок этган энг севимли жойларимдан бири. Мен у ерда концерт беришни жуда ҳам истардим", - деб ёзади қўшиқчи ўз твиттерида.

У ҳуқуқий шартлар ўзгармас экан, Аргентинада концерт беролмаслигини маълум қилган. Бундан аввал Бибер фанатлари билан суратга тушмаслиги ҳақида маълумот берилган. 

Қўшиқчининг сўзларига кўра, бундай пайтларда у ўзини "ҳайвонот боғидаги жонивор"дек ҳис қилади.

"Биламан, мухлислар бундан хафа бўлишади, аммо мен ҳеч кимга сурат қарз эмасман", - таъкидлайди Бибер. 

Қўшиқчининг билдиришича, унинг мусиқий альбомини сотиб олаётган одамлар айнан альбом учун пул тўлайдилар, у билан тушган сурат учун эмас.