Дунга Неймардан Бразилия терма жамоаси сардорлиги боғичини олиб қўймоқчи
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунганинг айтишича, терма жамоа сардорлиги Неймардан олиниб, бошқа футболчига берилиши мумкин.
«Мен ниманидир ўзгартирмоқчиман. Бунинг учун Неймар билан гаплашиб олишим керак. Унинг мухлисларга ёқадиган ўйнаш услуби, дриблинглари бошқа томондан муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу муаммо «Барселона»даги фаолиятида ҳам кузатилади. Иш сардорлик боғичида эмас.
Аввалига мен уни сардор сифатида қолдириб, уни янада масъулиятлироқ бўлишга ундашга қарор қилгандим. Лекин ҳали ундан сардорликни олиш ҳақида қарор қилмадим. У билан гаплашиб кўрамиз.
У «Барселона»да сардор эмас, лекин муҳим футболчи бўлиб қолаверади. Футболчининг муҳимлиги унга берилган сардорлик боғичи билан ўлчанмайди.
Биз у билан унга, терма жамоага ва «Барселона»га яхши вариант бўйича гаплашамиз», – дея Дунганинг сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги ЖЧдан кейин Дунга «ПСЖ» сардори Тиаго Силвадан сардорлик боғичини олиб қўйганди, кейинроқ бу футболчи терма жамоа таркибидан тушиб қолди.
Неймар 2016 йилги Америка кубогини ўтказиб юборади, лекин у август ойида ўтказиладиган Рио-де-Жанейро олимпиадасида иштирок этади.