Жаҳон | 16:53 / 18.05.2016
4450
1 дақиқада ўқилади

Финландия қочоқлар марказларидан 2,5 мингдан ортиқ муҳожир ғойиб бўлган

Финландия марказий криминал полицияси, қочқинларни қабул қилиш марказларида кун кечириб келган 2,5 мингдан ортиқ муҳожир йўқолиб қолгани хусусида маълум қилмоқда, деб хабар қилган Yle телекомпанияси.

Мамлакат ИИВ вакили Паиви Нергнинг баёнот беришича, унинг маъмурияти қочиб кетган муҳожирлар Европанинг бошқа давлатларига ўтиши ёки жиноий фаолият билан шуғулланишидан хавотирланмоқда. Айни вақтда, ички ишлар ходимлари қочқинларни қидириш ишлари билан банд. 

Муҳожирларнинг марказларни тарк этиш даврига ойдинлик киритилмаган. 

Қайд этиш керак, Европа иккинчи жаҳон уруши давридан сўнгги энг йирик миграция инқирозини бошидан кечирмоқда. Бунга, Яқин шарқ ва шимолий Африкадаги қуролли тўқнашувлар сабаб бўляпти. 

ЕС Frontex чегараолди агентлигининг маълум қилишича, 2015 йили ЕИга 1,8 млн муҳожир кириб келган.