Жаҳон | 09:42 / 18.05.2016
2370
1 дақиқада ўқилади
Кентуккидаги праймеризда Сандерс Клинтондан ўзиб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра, Кентукки штатидаги Демократик партиянинг илк сайловларда вермонтлик сенатор Берни Сандерс Ҳиллари Клинтондан ўзиб кетди. Бу ҳақида CNN маълум қилди.
20 фоиз овоз ҳисоб-китобига биноан, Сандерс - 47,8, Клинтон эса 44,7 фоиз овоз тўплаган. Якуний натижалар бошқача бўлиши мумкин.
Ўтган ҳафтада Сандерс Небраска ва Ғарбий Виржиниядаги праймеризда ғалаба қозонган эди, бу унга президентликка номзодлар пойгасида етакчилар қаторида қолиш имконини беради.
Республикачилар партиясидан ягона номзод - Дональд Трамп қолган.