Жамият | 12:00 / 18.05.2016
11319
1 дақиқада ўқилади

Мутант-жўхорилар инсониятни очликдан қутқариши мумкин

АҚШда жойлашган Колд Харбор лабораторияси биологлари генетик мутация ёрдамида жўхорилар ҳажмини 50 фоизга каттартиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Nature Genetics журнали ёзмоқда.

Тадқиқотчилар жўхориларни ўсишига қаршилик қилувчи ген механизми борлигини аллақачон аниқлашган эди. Ва ниҳоят улар бугунга келиб fea3 генидаги бу “қаршилик”ни йўқ этишга муваффақ бўлишди.

Аввалига бу гендаги мутация жўхориларни каттартириш ўрнига уларни номаълум шаклга солиб, аксинча, кичрайтириб қўйди.

Аммо омадсизлик олимларни тўхтата олмади: улар кучсиз кўринишдаги мутацияни “ўчириб” қўйишга аҳд қилишди. Ана шундан сўнг, жўхори сезиларли равишда каттариб, унинг ҳажми 50 фоизга ошди.

Генетикларнинг таъкидлашича, уларнинг кашфиёти жўхорилар билан чекланиб қолмайди. Бу каби тадқиқотларни қишлоқ хўжалигининг исталган соҳасида амалга ошириш мумкин.