Жаҳон | 14:22 / 18.05.2016
3151
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Туркия ҲҲК Курдистон ишчи партиясининг 10 нафар жангчисини йўқ қилди
Туркия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган самолётлар 18 май куни Курдистон ишчи партиясининг мамлакат жануби-шарқидаги ва Шимолий Ироқдаги марраларига зарба берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда.
Жорий йилнинг апрель ҳамда май ойларида турк авиацияси бир қатор таҳлилий операцияларини ўтказган эди. Унда 20 дан зиёд самолёт ўтказди. Ҳаво зарбалари Курдистон ишчи партиясининг ўт очиш нуқталарига йўлланган.