Жамият | 11:04 / 18.05.2016
5459
1 дақиқада ўқилади

Петербургдаги Наволочная бекатида Ўзбекистон фуқароси поезд уриб кетиши туфайли вафот этди

Санкт-Петербург шаҳридаги темир йўл бекатидаги Навалочная бекатида Ўзбекистон фуқароси поезд уриб кетиши натижасида ҳалок бўлган.

Шимолий-ғарбий транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳодиса 8 май куни содир бўлган.

Аниқланишича, бу ҳодиса рўй берган вақтда Ўзбекистон фуқароси пиёдалар йўлагида бўлмаган. У олинган оғир жароҳатлардан кейин воқеа жойида вафот этган.

Шаҳар прокуратураси ҳодиса бўйича текширувларни давом эттирмоқда.