Спорт | 22:07 / 18.05.2016
4868
1 дақиқада ўқилади
«Ростов» футболчилари топширган допинг синови салбий натижа берди
ФИФА 12 май куни «Ростов»нинг 11 нафар футболчисида Россия чемпионатининг 28-тури доирасида «Динамо»га қарши ўйиндан кейин ўтказилган допинг назорати салбий натижаларни кўрсатгани, яъни футболчилар қонида тақиқланган моддалар аниқланмагани ҳақида маълум қилди.
Бу маълумот «Ростов» жамоаси раҳбарияти томонидан ҳам тасдиқланган.
Маълум қилинишича, барча футболчиларнинг қон таҳлиллари «тоза» чиққан.
ФИФА бу футболчиларни жамоа аъзоларининг мельдоний қабул қилиши ҳақида тарқалган миш-мишлардан кейин текширишга қарор қилганди. Мельдоний моддаси 2016 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб тақиқланган.