Жамала матбуот-анжуманда Сергей Лазарев қўшиғи остида пайдо бўлгани сабаби маълум қилинди
"Евровидение-2016" ғолиби, украиналик Жамала вакиллари қўшиқчи нима учун Киевдаги матбуот-анжуманда ўз қўшиғи эмас, балки россиялик қўшиқчи Сергей Лазарев қўшиғи садолари остида пайдо бўлгани сабабини маълум қилишди.
Бу воқеа 17 майда содир бўлди. Жамала аввал россиялик хонанданинг қўшиғи янграётганидан ажабланди, сўнгра сир бой бермай, унга бироз рақсга тушгандек бўлди.
Жамаланинг "Евровидение"даги чиқиши графикасига жавоб берган Front Pictures компанияси раҳбари Юрий Костенконинг тушунтиришича, бу англашилмовчиликка Youtube видеопортали ишлашининг ўзига хослиги сабаб бўлган.
"Youtube’да қўшимча иловада яна битта ролик айланишни бошлаган. Видеопортал буни автоматик равишда қилади. Залда Жамаланинг қўшиғи янграб бўлгандан кейин бошқа кўшиқ кетиб қолган, чунки танловдан олинган барча лавҳалар ёнма-ён жойлашган", деб айтди Костенко.
Костенко танловдаги барча қўшиқларни фон сифатида қабул қилишини ва "бу ҳолат салбий қабул қилиниши ҳаттоки фикрига келмаганини ҳам" қўшимча қилди.