Airbus Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган А320 самолёти хусусиятларини маълум қилди
Airbus компаниясининг фейсбукдаги саҳифасида Париждан Қоҳирага учиш вақтида радарларда йўқолган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли, MS 804 рейсини амалга оширган А320 русумли йўловчи самолётининг хусусиятлари ҳақида маълумот берди.
"Афсуски, бугун Ўрта Ер денгизи осмонида EgyptAir’нинг A320 самолёти йўқолиб қолди. Ҳаво кемаси Париждан Қоҳирага учаётганди", дейилган компания хабарида.
Компания маълумотига кўра, самолёт қурилиши биланоқ, 2003 йилнинг ноябрида Мисрга, EgyptAir авиакомпаниясига етказиб берилган. Лайнер шу вақтгача умумий ҳажмда 48 минг соатлик парвозни амалга оширганди.
Самолёт «Шарл-де-Голль» аэропортидан Париж вақти билан 23:09 да (Тошкент вақти билан 2:09) парвоз қилган ва Қоҳирага маҳаллий вақт бўйича 3:05 (Тошкент вақти билан 06:05) да етиб келиши керак эди. У Қоҳира вақти бўйича 3:45 да радарлардан ғойиб бўлган.
Миср фуқаролик авиацияси вазирлиги ҳарбийлар маҳаллий вақт билан 4:26 (Тошкент вақти билан 7:26) да EgyptAir компаниясининг ғойиб бўлган А320 самолётидан фалокат сигналларини олганини маълум қилди.