BMW i3 камераси электрокар ўғрисининг завқланишини тасвирга туширди
BMW i3 автомобилида ўрнатилган видеорегистратор машинани олиб қочган ўғрининг хурсандчилигини тасвирга туширди. Ўғри камеранинг тасвирга олаётганини сезмай, мобил телефон орқали дўстига электрокарнинг фазилатлари ҳақида ҳикоя қилиб кетди. Видео 2016 йилнинг 7 февралида ёзиб олинган ва 11 май куни YouTube порталида намойиш қилинган.
Воқеа Лондоннинг шимолида содир бўлган. Жиноятчи кўп қаватли уйнинг машиналар турар жойидан электрокарни олиб қочган ва дарҳол дўстига қўнғироқ қилган: "Ошна, у менда, уни бошқариб кетаяпман. Мен ҳеч қачон бундай машинада бўлмаганман! У ҳамма нарсани ортда қолдиради".
Шундан сўнг ўғри машинани олиб қочилган жойга яқин қўя олмаслиги ва уни ошнасининг уйи ёнида қолдирмоқчилигини айтди. У дўстини электрокарни кўриш учун кўчага чақирди. Ўғри шунингдек ўзининг уйи ҳақида гапириб, уерда "четлари қайрилган телевизор" ва "сабвуфер" борилигини айтиб мақтанган.
Полиция машинани топган ёки топмагани номаълум. Автомобилнинг ўғирланиши уюштирилган, видео эса "вирусли" бўлиши ҳам мумкин.