Спорт | 20:15 / 19.05.2016
4183
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016 вақтида Эйфель минорасидан меҳмонхона сифатида фойдаланилади

Футбол бўйича Франция майдонларида ўтказиладиган 2016 йилги Европа чемпионати вақтида Париж шаҳридаги Эйфель минорасининг бир қисми яшаш жойи вазифасини ўтайди.

AP нашри хабарига кўра, минорада тайёрланадиган ноодатий тураргоҳда яшаш имкониятини қўлга киритадиган 4 кишини аниқлаш учун танлов бўлиб ўтади.

"Европа чемпионати Парижни реклама қилади. Бу шаҳар учун муҳим. Парижликлар сайёҳлар шаҳарга келишда давом этишини ва бу ерда ўзларини қулай ҳис қилишларига амин бўлишларини исташади", дейди танловни ташкиллаштирган HomeAway компанияси раҳбари.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш