Фарғона амфитеатрида бўлиб ўтган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали гала-концерт билан якунланди
Қалбда шукроналик зоҳир
Тантанали равишда бошланган гала-концерт дастурида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Сарвар Ашуров мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, эришилаётган ютуқлар ва олдинда бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўзладилар.
“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалини юқори савияда ўтказишда хизмат қилган бир қатор ташкилотлар тақдирланди. Жумладан, “Камолот” ЁИҲ Фарғона вилояти Кенгашига Дамас автомашинаси тақдим этилди.
Шундан сўнг хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ўзининг ватанни мадҳ этувчи “Тантана” қўшиҒи билан гала-концертнинг бадиий қисмини бошлаб берди.
Чет эллик меҳмонлар ҳайрати
Минглаб Фарғона ёшларининг қувончига шерик бўлаётган чет эллик сайёҳлар хонандаларимизнинг тароналарига мазза қилиб рақсга тушишмоқда.
Гўзал табиат, вақти-вақти билан ёғиб турган майин ёмҒир меҳмонларни янада завқлантирди. Ушбу лаҳзалар нафақат фарҒоналик ёшларнинг, балки турли давлатлардан ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳам хотирасида энг ёрқин таассуротлар билан мухрланиши шубҳасиз!
Рашид Холиқов, Севинч Мўминова, Илҳом Фармонов, Асилбек Негматов, Лола, Шаҳло Рустамова, Қиличбек Мадалиев, Алишер Узоқов, Фарҳод ва Ширин, Азиз Ражабий, Машҳурбек Раимжонов, Сайёра Маматқулова, Саида, Бекзод Баҳромов, Аслиддин Дўстов, “Сурхон” гуруҳи, Умар Шамсиев, Музаффар Мирзараҳимов, Абдужалил Қўқонов, Нуриддин Асқаров, Дилором Абдуазизова каби хонандаларнинг Ватан, дўстлик, меҳр-муҳаббатни мадҳ этувчи тароналари барчани рақсга чорлади.
Дастур давомида Ўзбекистон халқ артистлари Бахтиёр Ихтиёров, Азиза Бегматова, Ўзбекистон халқ шоирлари Иқбол Мирзо, Анвар Обиджон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артислар Гавҳар Зокирова, Хошим Арслонов, Мурод Ражабов, Матёқуб Матжонов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Исажон Султон, театр ва кино актёрлари Мунаввара Абдуллаева, Отабек Маҳкамов, Дилшодбек Каттабеков, Асадилла Набиев, Асқар Ҳикматов, Феруза Норматова, Суҳроб Хасанов, Муҳаммадсоли Юсупов, шоир, олим ва фахрли ютуқларга эришган бир гуруҳ ёшларнинг иштироки ҳам Фарғона ёшларига қувонч баҒишлади.
Концерт якунидаги Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” қўшиғи қалбларга буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш зарурлиги, тинчлигимизни янада мустаҳкамлигини таъминлашда ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор жо қилди.
Ҳа, юртимизда ҳар куни байрам! Халқимиз айтганидек: “Тинч юртга байрамлар ярашади!”.