Жаҳон | 23:02 / 19.05.2016
5818
1 дақиқада ўқилади

НАТО ўз рамзини янги жойга кўчирмоқда

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг яқин орада ташкилотнинг "Шамоллар атиргули" рамзи НАТОнинг янги биносига кўчириб ўтказилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда " Газета.ru" нашри мухбири.   

"Шамоллар атиргули" 1952 йилдан бери альянснинг рамзи ҳисобланади. Ёдгорликнинг очилишида НАТОнинг биринчи бош котиби Гастингс Лайонел Исмей унинг вазифасини шундай тушунтирган: "Бу тўрт қиррали юлдуз бизни йўлимиз бўйлаб йўналтириб, тинчликка олиб боради". 

НАТОнинг янги бош қароргоҳи ярим айлана шаклидаги замонавий архитектуравий мажмуадан иборат бўлиб, аввалги бош қароргоҳдан бир кўча кейинда қурилмоқда. Ташкилот раҳбарияти НАТОнинг Париждан Брюсселга кўчиб ўтишидан кейин, яъни 1967 йилдан бери собиқ госпитал биносида жойлашган.

"Шамоллар атиргули" айни вақтда НАТОнинг эски мажмуасига кираверишда жойлашган, ёдгорлик атрофида альянсга аъзо давлатларнинг байроқлари ўрнатилган.