Обама Украинага янги элчи тайинлашда бир тўхтамга келди
АҚШ Оқ уйи дипломат Мэри Йовановичнинг номзоди АҚШнинг Киевдаги элчиси лавозимига таклиф қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг бир қатор амалдорларнинг маъмурий лавозимларга номзодлари таклиф қилингани ҳақидаги матбуот баёнотида маълум қилинди.
АҚШнинг Украинадаги ҳозирги элчиси Жеффри Пайетт Грецияга ўтказилмоқда. Оқ уй ходимлар боасидаги ўзгаришлар ҳақида АҚШ президенти Барак Обамага иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
"Тажрибали ва ғояларимизга садоқатли шахслар мамлакат учун хизмат қилишга қарор қилишганини маълум қилишдан мамнунман. Мен улар билан ишлашни интизорлик билан кутмоқдаман", деб айтди Обама.
Аввалроқ ОАВга АҚШнинг Украинадаги янги элчиси аёл киши бўлиши маълум бўлганди.
Обама, шунингдек, АҚШнинг Бурунди, Лаос, Филиппин ва Ироқдаги элчихоналарига янги раҳбарларни тайинлади.
Мэри Йованович 1958 йилда Канадада туғилган. У 3 ёш бўлганда оиласи АҚШга кўчиб ўтган. Йованович Kent School мактаби, Принстон университети ва Пушкин институтини якунлаган ҳамда Россия адабиёти, маданияти, тарихи, сиёсати ва иқтисодиётини ўрганиш билан боғлиқ фанлар мажмуаси ва тарих бўйича бакалавр даражасини олган. Йованович ўзининг дипломатик фаолияти давомида Сомали, Буюк Британия, Россия, Канада, Украина, Қирғизистон ва Арманистонда ишлаган.
Рус тилини аъло даражада билади, Украинадаги жорий вазиятдан яхши хабардор ва яхши номга эга.
2012 йилдан АҚШ Давлат котибининг Европа ва Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг бош ўринбосари сифатида ишлаб келади.