Жаҳон | 17:26 / 19.05.2016
6108
1 дақиқада ўқилади
Украина фуқаролари "пуйло" сўзини украин тилига қўшишни талаб қилишмоқда
Украина президенти Пётр Порошенкодан украин тили меъёрларини ўзгартириб, «пуйло» сўзини луғатга киритишни сўрашмоқда. Бу ҳақда, президент сайтидаги петицияда сўз юритилган.
«Халқ таълими вазирлигига украин тили меъёрларига ўзгартириш киритиш, хусусан замонавий украин тили луғатини халқ истеъмолидаги «пуйло» сўзи билан бойитишни топшириш. Ушбу сўз, замонавий маданиятда "нимадир" сўзининг синоними сифатида тобора кенг қўлланилмоқда ва инсон мантиғига мос келмайдиган номаълум жисм ёки жонли мавжудотни билдирмоқда», — дейилади петицияда.
Айни вақтда, ушбу петиция, уни кўриб чиқиш учун лозим бўлган 25 минг имзодан атиги биттага эга.