Жамият | 14:59 / 19.05.2016
16215
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёдаги "энг чойхўр" мамлакат сифатида тан олинди

Euromonitor International ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра, Ўзбекистоннинг аксарият аҳолиси чойни маъқул кўради. Бу ҳақда The Independent хабар берган.

Ўзбекистон аҳолисининг 99,6 фоизи чойни танлайди, Гватемалада эса 99,6 фоиз аҳоли доимий равишда қаҳва ичади. 

Ушбу маълумотлар "Чой ёки қаҳва? Қайси мамлакат нимани танлайди?" тадқиқотидан олинган. 

Чойни севиб истеъмол қилувчи мамлакатлар қаторига Ўзбекистондан ташқари яна Кения (99,2 фоиз), Озарбайжон (99,1 фоиз), Покистон (99 фоиз), Хитой (98,9 фоиз) ва Миср (98,5 фоиз) давлатлари кирган. 

Қаҳвани севиб истеъмол қилувчи давлатлар қаторидан эса Доминикан Республикаси (99 фоиз), Бразилия ва Эквадор (97,4 фоиз), Греция (96,8 фоиз), шунингдек Дания (92,2 фоиз) ўрин олган. 

Россияда 77,5 фоиз аҳоли чойни танлаган, 22,5 фоизи эса - қаҳвани. Буюк Британияда чойсеварлар Россиядагидан кўпроқ бўлиб, улар аҳолининг 78,4 фоизини ташкил этади. Эстония ва Польшада чой ва қаҳвасеварлар тенг тақсимланган.