Спорт | 15:03 / 19.05.2016
3453
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик регбичилар БАА терма жамоасига имкониятни бой берди
18 май кунидан бошлаб Регби бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи дивизиони доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашув 65-13 ҳисобида БАА терма жамоасининг қўли баланд келиши билан якунланди. Ўйин Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган “Дўстлик” стадионида ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон регби федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон томонидан ҳисоб Станислав Кречуннинг амалга оширган омадли жаримасидан очилди. Шундан сўнг, Туробов Урал ва Саъдуллаев Санжарлар жамоа ҳисобига 10 очко ёзиб қўйишди.
Айнан шу куни Таиланд-Гуам ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Учрашув 25-16 натижаси билан Таиланд фойдасига ҳал бўлди.