АҚШ сунъий йўлдошларидан олинган суратлар A320 бортида портлаш бўлгани тўғрисидаги тахминларни инкор этмоқда
Ер сунъий йўлдошлари томонидан олинган суратлар таҳлили, EgyptAir авиакомпаниясига тегишли А320 самолёти, унинг бортида юз берган портлаш туфайли радарлардан йўқолиб қолган, деган тахминни инкор этмоқда.
Бу ҳақда АҚШнинг бир неча маъмурияти мулозимлари Reuters агентлигига берган махфий суҳбатида маълум қилишган.
Манбаларнинг қайд этишларича, Қўшма Штатлар, ҳозирча самолётнинг қулашига оид ҳар қандай эҳтимолни рад этмайди. Улар орасида, жумладан, самолётга етказилган механик талофат ёхуд терроризм қатори учувчи ва экипаж аъзоларининг қасддан амалга оширган ҳаракати каби тахминлар ҳам бор.
Бундан аввалроқ, ОАВ EgyptAir ва грек мулозимининг сўзларига таянган ҳолда, Ўрта ер денгизида самолёт бўлаклари топилгани тўғрисидаги хабарлар хатолиги хақида маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага парвозни амалга ошираётган Airbus А320 самолёти 19 май куни тонгда Ўрта ер денгизи осмонида радарлардан йўқолган эди. Унинг бортида бир неча мамлакат фуқаролари бўлган. Ҳозирда, 56 йўловчи, 7 нафар экипаж аъзоси ва 3 нафар хавфсизлик ходимининг тақдири номаълум.
Айрим жаҳон давлатлари маъмурлари, ҳодисага самолёт бортида содир этилган теракт сабаб бўлгани хусусида ўз тахминларини билдирган эди.