Жамият | 23:08 / 20.05.2016
15610
2 дақиқада ўқилади

Барнаул марказида автомобиль ер остига кетиб қолди

20 майда Олтой ўлкасидаги Барнаул шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида енгил автомобиль асфальт қоплама тагига тушиб кетди. "Амител" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бу воқеа "Турист" меҳмонхонаси ёнидаги катта йўлда содир бўлган.

Йўлнинг бу қисми доимо муаммоларга сабаб бўлган, бироқ бундай ҳол илк бор юз берди. Йўл хавфсизлиги ҳаракати давлат назорати ходимлари қолган гувоҳлар каби бу воқеадан умуман эсанкираб қолишди.  

Тупроқнинг ўпирилишига нима сабаб бўлгани номаълум. "Капиталист" нашрининг маълумотларига кўра, воқеа жойига шаҳар мэри Сергей Дугин ва вице-мэр Пётр Гладишев келган. "Энди ҳаммаёққа овоза бўламиз", деб Дугин, машинани ўрадан олишга кўрсатма берган. 

Гувоҳларнинг айтишича, ўрага тушиб кетган "Тойота Ист" машинаси автотураргоҳда турган вақтда унинг ёнида қандайдир қиз юрган, бу қиз машина эгаси эканлиги тахмин қилинган. Воқеа вақтида автомобилда ҳеч ким бўлмагани сабабли жабрланганлар бўлмаган. "Капиталист"нинг таъкидлашича, машина эгаси 24 ёшли Елена Силина деган қиз бўлган. Қизнинг айтишича, машина унинг илк автомобили бўлган.