Жамият | 15:52 / 20.05.2016
6736
1 дақиқада ўқилади

Ди Каприонинг уйида бир ҳафта яшаш 300 минг еврога баҳоланди

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ўз уйида бир ҳафталик дам олишни савдога қўйди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар қилди. Харидор 300 минг евро эвазига артистнинг Палм-Спрингс (АҚШ)даги апартаментларида яшаб кўриш имконини қўлга киритди. 

Ким ошди савдоси ОИТСни тадқиқ қилиш Америка жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган хайрия аукциони доирасида Франциянинг Ложувард қирғоғида (Cote d'Azur) бўлиб ўтди. 

Ди Каприонинг айтишича, ким ошди савдоси ғолиблари яшайдиган пайтда у уйида бўлмайди. 
Ди Каприонинг уйида 12 меҳмоннинг бир ҳафта яшаши 300 минг еврога сотилди. Иккинчи ҳафта эса 100 минг еврога ўз эгасини топди.