ЕИнинг виза тартибини юмшатмаслиги Эрдўғанни ташвишга солмайди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, у ЕИ турк фуқароларига нисбатан визасиз борди-келдини жорий қилмаган тақдирда ҳам асабини бузмайди.
Туркия раҳбари матбуот котиби Иброҳим Калиннинг айтишича, унинг мамлакати виза тартибини бекор қилиш бўйича ЕИ талабини бажара олмайди. Расмий Брюссель, туркияликларнинг Европага визасиз кира олишлари учун Туркия аксилтеррористик қонунини ўзгартиришни талаб қилган эди.
"ЕИ эртами-кечми, қачондир Туркияга нисбатан виза тартибини соддалаштиради. Бунга ишонаман, аммо бу воқеликка айланмаган тақдирда ҳам Туркия раҳбари сифатида асабимни бузиб ўтирмайман. Афсуски, ҳозирги Европа иккиюзламачилик қилмоқда, бир томондан Лотин Америкасининг баъзи давлатлари фуқаролари учун виза тартибини енгиллаштирмоқда, иккинчи томондан, ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бораётган Туркия фуқаролари учун визаларни сақлаб турибди", — деган Эрдўған ATV телеканалидаги чиқишида.
Унинг ёдга олишича, Туркия 1963 йилдан бери ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб бормоқда.
"Бир пайтлар, 15та давлат ЕИ аъзоси эди, кейинроқ унинг сафи 28тагача кенгайди. Аммо ҳамон ташкилот бизга нисбатан керакли қадамни ташлагани йўқ", — деб ўз афсусини изҳор қилган Туркия раҳбари.