Фан-техника | 23:23 / 20.05.2016
6536
2 дақиқада ўқилади

Google тўқнашув пайтида пиёдаларни ҳимоялаш учун ёпишқоқ капот яратди

Google корпорацияси пиёдаларни ҳимоялаш учун янги технология – ёпишқоқ капотни патентлади, деб хабар беради The Guardian.

Келажакда компания мазкур технологиядан ўзининг биринчи ҳайдовчисиз автомобилида фойдаланади. Бундан ташқари, янги технологияни исталган машинада қўллаш мумкин. 
Google капоти махсус елимли қатлам билан қопланган. Агар тўқнашув содир бўлса, қоплама йўловчини ушлаб қолиши ва уни машинанинг қайта зарбаси, ерга қулаш ёки бошқа транспорт воситалари билан тўқнашувдан асраб қолади. 

«Транспорт воситасининг олд қисмидаги ёпишқоқ қоплама одатда, тўқнашув чоғида ишга тушади ва маълум бир муддатгача йўловчини ушлаб тура олади», - дейилади патент таърифида. 

Google кейинги беш йил ичида ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Google илк ишчи прототипнинг синовдан ўтгани ҳақида 2014 йилнинг декабрида эълон қилган эди. Мутахассислар баъзи камчиликлар қолган бўлишига қарамай, автомобилларда ҳайдовчисиз юриш мумкинлигини қайд этишди. 
Машина икки кишига мўлжалланган бўлиб, электрон двигатель билан ҳаракатланади. Биринчи босқичда барча бошқарув биргина тугма орқали амалга оширилган бўлиб, кейинчалик муаллифлар синов моделига руль ва педаль қўшишга қарор қилишди. Автомобилнинг максимал тезилиги соатига 40 км ни ташкил қилади.