Жаҳон | 15:27 / 20.05.2016
3875
2 дақиқада ўқилади

Исроил мудофаа вазири истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди

Исроил ҳукумати мудофаа вазири Моше Яалон, унинг эгаллаб турган лавозими парламентнинг рус тилли депутати Авигдор Либерманга таклиф этилгач, вазифасидан истеъфога чиқди

Ҳукмрон "Ликуд" партияси етакчиларидан бири, оддий аскарликдан то Бош штаб бошлиғигача бўлган хизмат пиллапояларини босиб ўтиб, икки ҳукумат муддати давомида мудофаа вазири бўлиб келаётган Яалон бош вазир Биньямин Нетаньяхуга нисбатан ишончини йўқотганини билдирган.

Шу ҳафта бошларида, бош вазир Нетаньяху, "Исроил бизнинг уйимиз" партияси ҳукмрон партияга қўшилгудек бўлса, Либерманга мудофаа вазири лавозимини тақдим этишга ваъда берган эди. Маҳаллий матбуот эса, Яалонга товон сифатида ташқи ишлар вазири вазифаси тақдим этилиши мумкин. 

Либерман партиясининг 6 нафар депутати, парламентдаги энг минимал кўпчиликка таянаётган Нетаньяху ҳукуматининг ўрнини мустаҳкамлаши ва исталган вақтда ҳукумат парчаланишига сабаб бўла оладиган коалициядаги ҳамкорларига боғлиқлигини пасайтириши лозим. 

Коалиция ташкил этиш бўйича олиб борилаётган музокаралар иштирокчилари, келишувга деярли эришилгани ва келаси ҳафта бошида тасдиқлаш учун парламент муҳокамасига топширилишини айтмоқдалар.