Жаҳон | 20:34 / 20.05.2016
4162
2 дақиқада ўқилади

Керри Туркия ТИВ раҳбари билан Сурия ва Ироқдаги вазият ҳамда сўз эркинлигини муҳокама қилди

АҚШ бош котиби Жон Керри 20 май куни Брюсселда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли билан учрашиб, Сурия ва Ироқ, шунингдек, Туркияда сўз эркинлиги борасида муҳокама ўтказди. Бу ҳақида Туркия давлат департаменти маълум қилди

"Вазирлар Суриядаги вазиятни кўриб чиқишди, жангари ҳаракатларни тўхтатиш режимининг барча тарафдорлари ўз вазифаларини бажариши ҳамда ҳокимиятнинг ўзгариши сиёсий жараёнига ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклиги таъкидланди", - дея хабар берди давлат департаменти. "Улар, шунингдек, Ироқ ва минтақада ИШИДга қарши коалициянинг кучайтирилиши, шунингдек, қочқинлар инқирози билан курашувчи халқаро ҳаракатлар масаласини муҳокама қилишди", - дейилади Америка ташқи сиёсат бошқармасининг хабарида. 

"АҚШ давлат котиби, шунингдек, сўз эркинлиги ҳамда мустақил ОАВнинг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталди", - маълум қилди давлат департаменти. 
Туркияда сўнгги ойларда қатор оммавий ахборот воситалари давлат назоратига ўтди, баъзилари эса умуман ёпилиб кетди.