Ўзбекистон | 17:35 / 20.05.2016
8205
2 дақиқада ўқилади

Корея бош вазири: Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўси йил сайин ошиб бормоқда

Илгари хабар берилганидек, айни кунларда Корея Республикаси Бош вазири Хван Гё Ан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди. 

Жанубий Корея ҳукумати раҳбари, ўз ташрифи арафасида “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири суҳбатдоши бўлган.

Ташриф дастурида бош вазир Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши тугалланиши ҳамда Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи барпо этилишининг бошланиши маросимларида иштирок этиш кўзда тутилган.

“Бу лойиҳалар давлатларимиз раҳбарларининг катта жонбозликлари ва қўллаб-қувватлашлари туфайли муваффақият билан воқеликка айланди ва улар икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларнинг ажойиб намунаси ҳисобланади”, деб таъкидлади бош вазир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дипломатия муносабатлари ўрнатилган 1992 йилдан буён ўтган давр оралигъида олий даражада 14 та учрашув бўлиб ўтди. Турли йўналишларда яқин стратегик шериклик ўрнатилди ва мустаҳкамланмоқда. Шу давр ичида ўзаро товаралмашуви 500 баробардан зийодга кўпайди.