Жаҳон | 15:15 / 20.05.2016
5889
1 дақиқада ўқилади
Мисрда 19 май куни йўқолган самолёт бўлаклари топилди
Мисрлик ҳарбийлар Александриядан 290 километр узоқликда EgyptAir авиакомпаниясига тегишли бедарак йўқолган самолётнинг бўлакларини топиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Бундан ташқари, авиалайнер йўловчиларига тегишли шахсий буюмлар ҳам топилган.
Айни пайтда самолёт бўлакларини қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
EgyptAir авиакомпаниясининг А320 самолёти 19 май куни Париждан Қоҳирага парвози чоғида Ўртаер денгизи осмонида изсиз йўқолган эди. Самолёт бортида 66 киши бўлган: 56 нафар йўловчи, 7 нафар экипаж аъзолари ва 3 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари.