Жаҳон | 15:53 / 20.05.2016
3695
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Германия жорий йилда 200 минг қочоқни қабул қилди

Миграция ва қочқинлар иши бўйича федерал бошқармаси жорий йилнинг бошидан Германияда 200 минг қочоқни қайд этди. Бу ҳақида Hannoversche Allgemeine Zeitung газетаси маълум қилди. 

Ўтган йилнинг кузига нисбатан (октябрь ойининг ўзида ГФРга 180 минг муҳожир келган)бошпана излаётганлар сони сезиларли даражада пасайди. 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида бошқарма тахминан 179 минг қочоқни қайд этган, бутун 2014 йил йил ичида эса 203 минг қочқин ГФРдан бошпана излаб келган. 

2015 йил якунларига кўра, Германияда 1 миллиондан ортиқ қочқин қайд қилинган.