Спорт | 15:06 / 20.05.2016
7630
1 дақиқада ўқилади

Оқгул Омонмуродова теннис бўйича ўтказилаётган халқаро турнинг чорак финалига чиқди

Ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида ўтган ITF мусобақасининг иккинчи даврасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда ITF расмий сайтида маълум қилинган.

31 ёшли Оқгул таиландлик 24 яшар ракетка устаси Ничей Лертпитаксинчай устидан 6:1, 6:4 ҳисоби қайд этиб, ғалаба қозонди. Таиландлик спортчи айни дамда дунё теннис рўйхатида 403-ўринда бормоқда. Чорак финалда ўзбекистонлик спортчининг рақибаси болгариялик Александр Найденова бўлади.

Маълумот учун: айни дамда Оқгул Омонмуродова теннис бўйича дунё рейтингида 371-ўринда бормоқда.