Жаҳон | 17:52 / 20.05.2016
8448
1 дақиқада ўқилади
Путин Россия иқтисодиёти инқироз давридан ўта бошлаганини билдирди
Президент Владимир Путин Россияда иқтисодиёт тубидан кўтарилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Россия Банки томонидан рублнинг мослашувчан курсини киритиш бўйича қўллаган чора-тадбирлари иқтисодиётнинг мўътадиллашуви ва олтин валюта заҳираларининг юқори даражасини сақлаб қолиш имконини берди. 1 май ҳолатига кўра, олтин валюта заҳираси 391,5 миллиард долларни ташкил этди. Натижада – буни экспертлар ҳам тан олмоқда – 2015 йил инқироз тубидан кўтарилди”, - деди президент Сочидаги Россия саммитида.