"Саломатлик” поезди Сурхондарё вилояти аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказмоқда
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган "Саломатлик” поезди Сурхондарё вилояти аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
“Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилган тиббий-ижтимоий акция доирасида вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари ва кам таъминланган оилалар 300 дан ортиқ турдаги дори-дармон, санитария-гигиена воситалари, тиббий анжомлар билан таъминланади.
Айни пайтга қадар “Саломатлик” поезди Сариосиё, Узун, Қумқўрғон туманларида бўлиб, кўп болали оилалар, хотин-қизлар, болалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига беғараз ёрдам кўрсатди.