Жаҳон | 09:49 / 20.05.2016
3646
1 дақиқада ўқилади

Тайваннанинг биринчи аёл раҳбари расман лавозимига киришди

Тайбейда Хитой Республикаси маъмурияти янги раҳбарининг ўз лавозимига расман киришиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Мухолифатдаги Демократик тараққиёт партияси етакчиси Цай Инвэнь шу йилнинг январь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган эди. 

Унгача Гоминьдан партияси раҳбари Ма Инцзю 8 йил мобайнида Тайвань ҳукуматини бошқарганди. У Тайваннинг Хитой халқ республикаси билан қўшилиши тарафдори ҳисобланади. 

Тайвань аҳолиси эса, мамлакат раҳбариятининг ўзгаришидан хурсандлигини ўзига хос усулда нишонлаган.