Ўзбекистон | 18:46 / 20.05.2016
7048
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кенгайтиришга келишиб олди

Хитой тижорат вазири Гао Хучэн, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашувида қайд этишича, Хитой давлати 3 йилдирки, Ўзбекистоннинг иккинчи савдо ҳамкори ва республикага киритган сармоялари ҳажми бўйича биринчи бўлиб келмоқда. 

Аввал хабар қилинганидек, икки давлат вазирлари ўртасидаги учрашув 2016 йил 3 май кунида бўлиб ўтган эди. 

"2013 йилдан эътиборан, икки давлат раҳбарлари ўзаро ташрифлар ва кўплаб учрашувлар ўтказиб, Хитой ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишди", - деган Гао Хучэн. 

Бугунги кунда, турли соҳаларда ўзаро ишонч кайфияти ҳукм сурмоқда. Томонлар «Буюк ипак йўли иқтисодий белбоғи»ни барпо этишда самарали ҳамкорлик қилмоқда. 

Ушбу дастур доирасида, Хитой томони мамлакатлар ўртасида ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни фаол ривожлантиришни хоҳламоқда.  Бундан ташқари, давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган битимларни ижро этиш ва янги соҳаларда муносабатларни йўлга қўйиш, мавжудларини янада тараққий эттириш туртки бериш ниятида. 

Ўзбек томони, сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, минтақаларда хавфсизликни таъминлашга ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётгани учун Хитойга миннатдорчилик билдирди. 

Ўзбек делегацияси вакилларининг қайд этишларича, «Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи»ни барпо этиш бўйича ҳамкорликдаги ташаббус ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари соҳасида ҳамкорлик сабабли Хитой билан алоқалар барқарор ривожланмоқда, мамлакатнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ётгазаётган сармоялари доимий равишда ўсиб бормоқда. 

Ўзбекистон ривожланиш стратегиялари туташувини ривожлантиришни, Хитой билан стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва салоҳиятини кенгайтиришни хоҳлайди.