Жаҳон | 17:01 / 21.05.2016
3535
1 дақиқада ўқилади

Аргентина БМТ бош котиблиги номзодига мамлакат ТИВ раҳбарини кўрсатди

Аргентина президенти Маурисио Макри мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сусана Малькорани БМТ бош котиблигига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда ҳукумат расмий сайтида маълум қилинган.

давлат раҳбари шу муносабат билан БМТнинг 70-сессиясида ташкилот вакили Могенс Люккетофт ва Хавфсизлик Кенгаши вакили Амр Абдул Латиф Абу ал Аттага мактуб йўллаган.

Малькорра ишонч учун мамлакат президентига миннатдорчилик билдирган ва Аргентина номини оқлашдан хурсанд бўлишини маълум қилган. 
"БМТнинг кейинги бош котиби ким бўлиши ҳали аниқ бўлмасада, ўзимнинг мамлакат ташқи ишлар вазирлигидаги ишимни самимият билан бажаришда давом этаман”, деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.